ИИВ Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 800 мингдан ортиқ шахс рўйхати шакллантирилганини маълум қилди. Вазирлик вакили фуқаролар нима мақсадда бундай рўйхатга киритилганига изоҳ бериб, уларга фақат ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.
Данғара туманида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори фуқаронинг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида вафот этди.
Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори хизмат хонадонида турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди. Воқеага эр-хотиннинг ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қорақалпоғистонда профилактика инспектори ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги фуқарони мажбуран шифохонага жойлаштириб, унинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди.
Янгиҳаёт туманида жанжал бўлаётган хонадонга борган профилактика инспекторини маст ҳолдаги уй эгаси пичоқлади. ИИБ ходимига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳолат бўйича уй эгасига жиноят иши очилди.
Самарқанд шаҳрида жанжал бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақириққа кўра хонадонга борган профилактика инспектори уй эгалари томонидан калтакланди. Шунингдек, унга тегишли машина ойналари синдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 2 фуқаро қамоққа олинди.
Сариосиё туманида маҳалла раисининг хонадонида жанжал кўтарган фуқаро уйига келган профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди. ИИБ ходими шифохонага етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди.
Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини отиб қўйди. У машинасида кома ҳолатида топилган ва тиббий муассасага жойлаштирилган. Ходим 1xbet орқали 45 млн сўм ютқазиб қўйгани учун жазоланган ва вилоят ИИБ қошидаги интизомий Кенгашнинг назоратида бўлган.
Чилонзор тумани «Кўтарма» маҳалласидаги дарахтзор ўрнида турар-жой қурилишига қаршии чиққан профилактика катта инспектори капитан Азимжон Қудабаев туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Қашқадарёлик қиз Тошкентда профилактика инспектори томонидан зўрлангани ва ундан ҳомиладор бўлиб қолганини маълум қилди. ИИО ходими уларнинг мулоқоти ўзаро келишув асосида бўлганини таъкидлаб, терговга далил сифатида видео тақдим этди. У қизнинг ҳомиладор бўлишига алоқаси йўқлигини ҳам айтган.
Пойтахтнинг Чилонзор тумани ИИБ терговчиси жиноят иши бўйича айбланувчига чора кўрмаслик эвазига 5000 доллар талаб қилиб, шундан 1000 долларни олганида ушланди. Миробод тумани ИИБ профилактика инспектори эса ҳуқуқбузарликни расмийлаштирмаслик эвазига 500 долларни олганида қўлга тушгани маълум қилинди. Улар ҳибсга олиниб, жиноят ишлари қўзғатилди.
Наманганда суд ИИБ раҳбариятининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълум қилган собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. У Жиноят кодексининг 7 моддаси, жумладан, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқалар бўйича айбланмоқда. Судланувчи айбловларни рад этмоқда.
Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари кўпроқ «протокол» тузишга мажбурланмоқда, дея хабар қилди Nasafnews сайти. Нашр вилоят ЙҲХБ раҳбари ўринбосари экани тахмин қилинаётган шахснинг ходимларга 20 тадан «протокол» расмийлаштиришни топширгани акс этган аудиоёзувни тақдим этди. ИИВ ЙҲХББ хизмат текшируви бошлангани ҳақида маълум қилди.
Профилактика инспекторлари кўриб чиқиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, эндикликда «участкавойлар» ҳайдовчиларнинг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ҳамда вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишлари мумкин.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга профилактика инспекторлари ваколатларини кенгайтириш, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳуқуқни беришни кўзда тутган ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Муросага эришилган ҳолатларда жавобгарликдан озод қилишни назарда тутган маъмурий ишлар бўйича ярашув институти ҳам жорий этилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг